ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ БОШ ОМИЛИ



Mualliflar:

Насимов Дилмурод Абдуллоевич, Артиков Зокир Сайфиддинович

DOI:
Annotatsiya:

Аннотация: COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли юзага келган кескин ўзгаришлар корхона ва ташкилотларга катта таъсир кўрсатди. Шу жумладан дунё бўйлаб инсон ресурсларини бошқаришда янги хавфларни олдини олиш мақсадида мукаммал стратегияларни ишлаб чиқишни кун тартибига қўймоқда. Ҳозирги ноаниқ ва келажакдаги кутилмаган вазиятларда айнан Инсон ресурсларини бошқариш (ИРБ) ходимларда стрессни енгиб ўтиш, муаммоларни бартараф этиш, корхона ва ташкилотларни фаолиятини давом эттириш учун масофадан туриб ишлашни бошқариб туриш имконини берди. Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу мақолада ИРБда дуч келинаётган қийинчиликлар таҳлил қилинади, ушбу шароитларда компаниялар томонидан қўлланилган мақбул ечимлар ўрганилган ва инқирозни ИРБ нуқтаи назаридан ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда ИРБда кутилаётган муҳим ўзгаришлар таҳлил қилинган. Таҳлилларга кўра корхоналар ва ташкилотлар кадрлар бўйича масъуллар билан биргаликда инқирозни бошқариш режаларини ишлаб чиқиши, ҳозирги ва бўлажак инқирозларга жавобан ва аралаш иш услублари учун янги йўналишларни ишлаб чиқишлари лозим.