Фарходов Азизжон Ботирович, Фарходова Динара Ботир қизи
Аннотация: Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш корхоналарида ижтимоий-иқтисодий самарадорликка таъсир эътувчи омиллар таснифи, соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий самарадорликни ошириш манбалари ва йўналишлари, ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишда инсон омилининг роли, меҳнат салоҳияти ва истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган.