Камолиддин Шодиев, Фарходов Азизжон Ботирович
АННОТАЦИЯ: Мақолада туризм индустрияси билан боғлиқ бўлган инфратузилма соҳаларига- меҳмонхоналар, мотеллар, санаториялар, шасси йўллар, темир йўллар, авиа йўналишларга инвестиция қилишни режалаштириш каби узоқ муддатли тармоқларни киритиш мумкин бўлган ҳоллар. Шу туфайли Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи туристлар сонини, уларнинг ўртача меҳмон бўлиб туришларини (меҳмонхона-кечалар сонини), шунингдек сарфхаражатларини прогноз қилишда ва туризм тармоғини оптимал ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ушбу мақолада биз туризм индустриясини ривожини прогноз қилиш учун қўлланиладиган бир қиррали ва кўп қиррали эконометрик моделлардан фойдаландик. Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини ифодалаб берувчи бир қиррали эконометрик тенгламалар қуйидагича ҳисобланади. Бу моделларнинг адекват шакли логарифмда тасвирланган. log Yt = α + β log Yt - 1 + γ1 logRPt + γ2 logEXt + θlogYt + ∑ (*) log Yt = α + β log Yt - 1 + γlogXt +θlogYt + ∑λkDk (**) Бу ерда Y – t даврда туристлар чиққан мамлакатдан республикамизга ташриф буюрган туристлар (аҳоли жон бошига туристлардан тушган даромад миқдори билан ўлчанади, сўм); RPt – даврдаги турист чиққан ва турист келган мамлакатларнинг саёҳат қилишидаги транспорт харажатлари нархи нисбати; ЕХ – турист чиққан ва турист келган мамлакатларнинг валюталарини айирбошлаш курси доллар/сўм; Х – валюталарнинг реал айирбошлаш курси (айирбошлаш курсини дефляциялаш орқали топилади). Y – турист чиққан мамлакатда аҳоли жон бошига t – даврда ишлаб чиқилган ЯИМ, доллар; Д – суррогат ўзгарувчилар бўлиб, улар ташриф буюрган мамлакатда ҳар хил воқеалар, олимпик ўйинлар ўтказилиши ва ҳ.к.о.ларни инобатга олади